Abu ali ibn sino nomidagi buxoro davlat tibbiyot instituti




Yüklə 3.2 Mb.
səhifə31/32
tarix25.04.2016
ölçüsü3.2 Mb.
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32

32 soat


Ingliz tili fani bo’yicha III kurs davolash, stomatologiya va tibbiy pedagogika talabalari uchun

2012-2013 - o’quv yiliga mo’ljallangan taqvimiy ish reja.
VI semestr









SOAT



GURUH




SANA





KO’RGAZMALI QUROLLAR, INTERAKTIV METOD, MULTI-MEDIALAR


FOYDALANILGAN

ADABIYOTLAR



MAVZU

1.

Text: “The lungs”. P. 52.


2







Mangitafon, jadval, rasm. Mavzuga oid multimedia. „Akvarium”



1. A.M.Maslova, Z. I. Wineshtein, L.E.Plebeyskaya. „Essential English for medical students.” Moscow – 1977. p.

2.К. Н. Качалова и другие “Практическая грамматика английского языка”

Бишкек – 2001.

2.

Istak mayli. (Imperative mood). P. 191.

2








Mangitafon, jadval, rasm.

„Miya hujumi”


1. A.M.Maslova, Z. I. Wineshtein, L.E.Plebeyskaya. „Essential English for medical students.” Moscow – 1977. p.

2. К.Н. Качалова и другие. “Практическая грамматика английского языка ”

Бишкек – 2001.

3.

„Both”, „and”, „ either... or”, „neither... nor”. Juft bog’lovchilari .

TEXT „The diet and vitamins”.


2








Magnitafon, tablia, rasm, matinga oid

multimediya,

“Golereya bo’ylab sayohat”.


1. Yo. Hamroyev va boshqalar. “Tibbiyot institutlarining 3-kurs talabalari uchun ingliz tilidan o’quv-uslubiy qo’llanma”.

Buxoro – 1997 p.


4.


TEXT: “New investigations on the vascular structure of the heart”.


2








Magnitafon, kartochkalar,

„Aylana stol atropfida”



1. A.M.Maslova, Z. I. Wineshtein, L.E.Plebey-skaya. „Essential English for medical students.” Moscow-1977. p.

5.

Text 1. „Rheumatic Endocarditis”. P. 182.

2







Rasm,


kartochkalar,

multimediya,




1. A.M.Maslova, Z. I. Wineshtein, L.E.Plebey-skaya. „Essential English for medical students.” Moscow – 1977. p.

2. Yo. Hamroyev va boshqalar. „Tibbiyot institutlarining 3-kurs talabalari uchun ingliz tilidan o’quv-uslubiy qo’llanma”.Buxoro – 1997.


6.

Text 2. The treatment of Rheumatic Endocarditis. P. 184

2








jadval, rasm,

“Ruchka stol

ustida”

metodi.


1. A.M.Maslova, Z. I. Wineshtein, L.E.Plebeyskaya. „Essential English for medical students.” Moscow – 1977. p.

2. A. U. Xo’jaeva va boshqalar. „Ingiliz tili” Toshkent - 2005.


7.

“Atherosclerosis and its treatment”.

2








Tablisa,

“Ari uyasi”

metodi.


1. A.M.Maslova, Z. I. Wineshtein, L.E.Plebeyskaya. „Essential English for medical students.” Moscow – 1977 p.

8.

Grammatika: Bog’lovchisiz qo’shma gaplar. P. 102

Text: “Health Is above wealth”.


2







Magnitafon,

jadval, mavzuga oid multimediya.


1. A.M.Maslova, Z. I. Wineshtein, L.E.Plebeyskaya. „Essential English for medical students.” Moscow – 1977. p.

2. Yo. Hamroyev va boshqalar. „Tibbiyot institutlarining 3-kurs talabalari uchun ingliz tilidan o’quv-uslubiy qo’llanma”.

Buxoro - 1997

9.


Grammatika: hozirgi zamondagi fe’llarni kelasi zamonda qo’llash. P. 309.

Text: Infections diseases.


2







“Zanjir


usuli”


1. A.M.Maslova, Z. I. Wieneshtein, L.E.Plebeyskaya. „Essential English for medical students.” Moscow 1977. p.

2. A. U. Xo’jaeva va boshqalar. „Ingiliz tili”.

Toshkent - 2005 .

10.

Text: “Botkin’s disease”.


2








Magnitafon,

tablisa,

matnga oid

multimedia



1. A.M.Maslova, Z.I. Wineshtein, L.E.Plebeyskaya. „Essential English for medical students.” Moscow - 1977. p.

11.

Text: “Pneumonia”

2







Magnitafon

,kartochka,

“Aylana stol atrofida”usuli.



1. A.M.Maslova, Z. I. Wineshtein, L.E.Plebeyskaya. „Essential English for medical students.” Moscow – 1977. p.

2. Yo. Hamroyev va boshqalar. „Tibbiyot institutlarining 3-kurs talabalari uchun ingliz tilidan o’quv-uslubiy qo’llanma.

Buxoro – 1997.


12.

Grammatika: Murakkab to’ldiruvchi.

Text: “A case of bronchitis”


2







Rasm,


kartochkalar multimediya,



1. A.M.Maslova, Z. I. Wineshtein, L.E.Plebeyskaya. „Essential English for medical students.” Moscow – 1977. p.

2.Yo. Hamroyev va boshqalar. „Tibbiyot institutlarining 3-kurs talabalari uchun ingliz tilidan o’quv-uslubiy qo’llanma.

Buxoro – 1997. p.


13.

Text: „Edward Janner”



2






Magnitafon,

jadval.

“Romashka



usuli’.

1. A.M.Maslova, Z. I. Wineshtein, L .E. Plebeyskaya. „Essential English for medical students.” Moscow – 1977. p.

2. Yo. Hamroyev va boshqalar. „Tibbiyot institutlarining 3-kurs talabalari uchun ingliz tilidan o’quv-uslubiy qo’llanma. Buxoro – 1997.


14.

Text: “At the chemist’s “ p. 101.

2







Magnitafon, ko’rgazmali qurollar,

multimedia.


1. A.M.Maslova, Z. I. Wineshtein, L.E.Plebeyskaya. „Essential English for medical students.”. Moscow – 1977. p.

2.A. U. Xo’jaeva va boshqalar „Ingiliz tili” Toshkent - 2005 . p.


15.

Grammatika:Murakkab ega.

Text: “At a surgical clinic”.


2







Audio


magnitafon,

”Kim ko’proq?

Kim tezroq?”

usuli.


1. A.M.Maslova, Z. I. Wineshtein, L.E. Plebeyskaya. „Essential English for medical students.” Moscow – 1977. p.

2.Yo. Hamroyev va boshqalar. „Tibbiyot institutlarining 3-kurs talabalari uchun ingliz tilidan o’quv-uslubiy qo’llanma. Buxoro – 1997.


16.

Revision

2








Magnitafon,

kartochkalar, matnga oid multime

diya.


1. A.M.Maslova, Z. I. Wineshtein, L.E.Plebeyskaya. „Essential English for medical students.” Moscow – 1977. p.

64 soat


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА

МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

БУХОРО ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ



«ТАВСИЯ ЭТИЛГАН»

“Тиллар, педагогика ва психология” кафедраси мудири

_________ доцент М.Н.Ҳикматова

(кафедра мажлисининг № ____ сонли

баённомаси «___» _________ 2012 й. )


«ТАСДИҚЛАНГАН»

«ТИББИЙ ПЕДАГОГИКА ВА ОҲИ» факультети кенгаши раиси

_______________ _______________

«___» ______________ 2012 й


инглиз тили” фанидан рейтинг тизими асосида талабалар билимини баҳолаш бўйича


УСЛУБИЙ КЎРСАТМА

Бухоро - 2012

Тузувчи: катта ўқитувчи М.Ҳакимова
«Инглиз тили » фанидан рейтинг тизими асосида талабалар билимини баҳолаш бўйича услубий кўрсатма – БухТИ, 2012. – 8 б.

АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
«Инглиз тили» фани бўйича тайёрланган мазкур услубий кўрсатма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 25 августдаги 333-сонли буйруғи билан амалга киритилган “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида Низом”, 2008 йил 23 августда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ОУМТ вазирлигининг 23 август 2008 йил №263 буйруги билан тасдиқланган (рўйхатга олинган №БД 5140000-23.08., 2008 йил 23 август), «Инглиз тили» фани бўйича Намунавий дастур ҳамда БухТИ “Тиббий педагогика ва ОҲИ” факультети Илмий Кенгашининг 2012 йил “ ____” _________ даги № ___ баённомаси билан тасдиқланган « Инглиз тили» фани бўйича ишчи ўқув дастури асосида ишлаб чиқилган.

Ушбу услубий кўрсатмадан институтнинг барча бакалавр йўналишларида таълим олаётган 3-курс талабаларининг « Инглиз тили » фанидан билимини назорат қилиш ва баҳолашда фойдаланиш тавсия этилади.

Шунингдек, услубий кўрсатмада “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида Низом”да келтирилган асосий вазифаларнинг қуйидагилари қамраб олинган:


  • талабаларда Давлат таълим стандартларига мувофиқ тегишли билим, кўникма ва малакалар шаклланганлиги даражасини назорат қилиш ва таҳлил қилиш;

  • талабалар билими, кўникма ва малакаларини ҳаққонийлик, ишончлилик ва қулай шаклда баҳолашни таъминлаш;

  • фанни талабалар томонидан тизимли тарзда ва белгиланган муддатларда ўзлаштирилишини ташкил этиш;

  • талабаларда мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, ахборот ресурслари манбаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

  • талабаларнинг фан бўйича комплекс ҳамда узлуксиз тайёргарлигини таъминлаш.

Ишчи ўқув режасида фанга ажратилган умумий ўқув юкламаси 128 соат бўлиб, шундан амалий машғулотларга 64 соат, мустақил иш учун 64 соат ҳажмида режалаштирилган.

I. Назорат турлари ва уни амалга ошириш тартиби

« Инглиз тили » фани бўйича талабаларнинг билим савияси, кўникма ва малакаларини аниқлаш ҳамда уларнинг ўзлаштириш даражаларини Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турларини ўтказиш назарда тутилади:



1) Жорий назорат – талабанинг фан мавзулари бўйича билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Жорий назорат мазкур фан хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, машғулотларда қуйидагича амалга оширилади.

Талабанинг:



  • мавзу бўйича қўйилган оғзаки саволларга (интерфаол шаклда) берган жавоби ва фаоллигини баҳолаш;

  • олаётган билими, ўрганаётган ўқув материаллари ва вазифаларни бажариб бораётганлигини қайд қилиш мақсадида юритаётган конспектини текшириш;

  • мавзулар бўйича мантиқий боғланган уй вазифаси ва топшириқларнинг бажарилганлигини текшириш;

  • мустақил фикрлашга ҳамда аналитик қобилиятни шакллантиришга хизмат қиладиган тақдимотларни ҳимоя қилдириш;

  • тестлар олиш;

  • муаммоли вазият, ҳаётий мисоллар ёхуд амалий топшириқ (масалалар)ларнинг ечими ва тақдимотини амалга ошириш.

2) Оралиқ назорат – институт ўқув жараёни жадвалига биноан ўтказиладиган, фаннинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган, яъни фан ўқув дастурининг тегишли бўлими тугаллангандан сўнг талабанинг билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. « Инглиз тили » фани бўйича 1 та оралиқ назорат ўқув йили семестрининг - ҳафтасида ва режа бўйича маъруза ўтиб бўлингач ўтказилади. Ушбу фан бўйича 1-оралиқ назорат оғзаки шаклда бўлиб, талабалар билимини баҳолаш учун тарқатиладиган вариантда учта назарий саволдан иборат бўлади. Саволлар фаннинг хусусиятидан келиб чиқиб тузилади. Зарурий ҳолларда тест усулидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Оралиқ назорат саволлари янги ўқув йили бошида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан тузилиб, кафедра мажлисида муҳокама қилинади ва тасдиқланади. Тасдиқланган оралиқ назорат саволлари олдиндан талабаларга тарқатилади. Хусусан, « Инглиз тили » фанидан оралиқ назорат саволлари “Тиллар, педагогика ва психология” кафедрасининг 2012 йил 28 августдаги 1- сон мажлисида муҳокама қилинган ва тасдиқланган.

Оралиқ назоратни ўтказиш жараёни кафедра мудири томонидан тузилган комиссия иштирокида даврий равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиби бузилган ҳолларда, оралиқ назорат натижалари бекор қилинади ҳамда оралиқ назорат қайта ўтказилади.

3) Якуний назорат – семестр якунида муайян фан бўйича назарий ва амалий кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш усули. Мазкур фан бўйича якуний назорат семестрнинг охирги икки ҳафтаси мобайнида қатъий жадвал асосида белгиланган шаклда ўтказилади.

П. Баҳолаш тартиби ва мезонлари

« Инглиз тили » фани бўйича талабаларнинг билим савияси, кўникма ва малакалари назорат қилишнинг рейтинг тизими асосида балларда ифодаланади.

Талаба мазкур фан бўйича йиғиши мумкин бўлган максимал балл – 100 балл бўлиб, у қуйидагича тақсимланади:

жорий назорат – 40 балл;

оралиқ назорат – 30 балл;

якуний назорат – 30 балл.

Фан бўйича жорий ва оралиқ назоратларга ажратилган умумий баллнинг 55 фоизи саралаш балл ҳисобланади. Ушбу фоиздан (55 фоиз) кам балл тўплаган талабалар якуний назоратга қўйилмайди.

Жорий ва оралиқ назорат турлари бўйича 55 ва ундан юқори бални тўплаган талаба фанни ўзлаштирган деб ҳисобланади ва ушбу фан бўйича якуний назоратга кирмаслигига ҳам йўл қўйилади.

Талабанинг семестр давомида фан бўйича тўплаган умумий бали ҳар бир назорат туридан белгиланган қоидаларга мувофиқ тўплаган баллари йиғиндисига тенг.

2.1. Талабалар ҳар бир ўтилган мавзу бўйича мавжуд адабиётлардаги мос матнларни ўрганади ва олган билимларини гуруҳда оғзаки баён қилади. Фан ўқитувчиси ёки гуруҳ талабалари томонидан берилган саволларга жавоб беради. Машғулот давомида барчага берилган умумий саволларга жавоб беришда иштирок этади. Педагог ёки талабалар томонидан ташкил қилинган муаммоли вазиятлар, турли ечим талаб қиладиган саволлар муҳокамасида иштирок этади. Талабанинг билими, оғзаки нутқи, фикрининг мантиқийлигидан келиб чиқиб - 8 балл берилади (балларнинг машғулотлар буйича тақсимланиши илова қилинади).

2.2. Талабанинг фан бўйича мавзуга тайёрланиши давомида бажарган семинар конспекти (ёки реферат) унинг ёзма нутқини, ўқув материалини тартибга солиш, бўлимларга ажратиш, олган билимларини чуқурлаштириш, мустақил фикрлашга ҳамда аналитик қобилиятини шакллантиришга хизмат қилади. Бу тоифадаги топшириқни бажарган талабага максимал – 4 балл берилади;

2.3. Ўтилган мавзу бўйича тест топшириқларини тузиш ва уни гуруҳда ҳимоя қилиш. Фаннинг барча мавзулари бошқалар тайёрлаган ёки педагог берган тест топшириқларини ечиш. Тестларни ечиш ва тайёрлаш талабада илмий тушунчаларни яхши таҳлил қилиш, уларнинг моҳиятини янада яққол тушуниш, муҳим тушунчалар, саналар, белгиларни эслаб қолиш, тафаккурнинг анализ, синтез қилиш, умумлаштириш хусусиятларини ривожлантиришга хизмат қилади. Бу вазифанинг бажарилишига максимал балл сифатида – 5 балл берилиши кўзда тутилган.

2.4. Мавзу бўйича иборалар, таърифларни эслаб қолиш, қоида ва мантиқий боғланишларни мустақил таҳлил қилиш ва уларни турли бошқотирмалар (кроссворд, чайновард, сканворд) кўринишида расмийлаштириш билан боғлиқ вазифани талаб даражасида бажариш.

Ушбу топшириқ учун ҳам максимал балл – 3 балл қилиб белгилаш жоиз.

Демак, талаба битта жорий назоратдан максимал 20 балл, семестр давомида иккита жорий назоратдан максималл 40 балл тўплаш имконига эга бўлади.

Оралиқ назорат белгиланган муддат ва вақтларда (семестрнинг ҳафтасида ва охирида) огзаки шаклда 3 та топширикдан.

Мазкур назорат тури семестр давомида бир марта ўтказилади ва максимал 30 балл берилади. (Интернет материаллари, тақдимот 10 балл)

Мавзу бўйича янги материалларни Интернетдан фойдаланиб топиш ва ўзлаштириш. Талабанинг қўшимча материалларни турли манбалардан топиши, ўз билимини чуқурлаштириши, Интернет имкониятларидан самарали фойдаланиш малакаларини шакллантиришига хизмат қилувчи шу тоифадаги топшириқларни бажарганлиги ёки фан мавзуларига доир тақдимот тайёрлаганлиги учун максимал балл - 10 балл қилиб белгиланади.



Якуний назоратда баллар тақсимоти (ўзлаштириш кўрсаткичлари бўйича):

Жорий ва оралиқ назоратларга ажратилган умумий балнинг 55 фоизидан (39 балл) юқори балл тўплаган талабага якуний назоратда иштирок этиш ҳуқуқи берилади. Якуний назоратдаги вариантлар тест саволларидан иборат бўлади.


Талабанинг фан бўйича билими қуйидагича баҳоланади:


Балл

Баҳо

Талабанинг билим даражаси

Умумий мезонлар қуйидагича

86-100

Аъло

Хулоса ва қарор қабул қилиш;

ижодий фикрлай олиш; мустақил мушоҳада юритиш;

амалда қўллай олиш; моҳиятини тушуниш; билиш;

айтиб бериш;

тасаввурга эга бўлиш.


Ўзлаштириш кўрсаткичи 86-100%. Фаннинг ўқув дастурига киритилган мавзулари бўйича материалларни тўлиқ ўзлаштирган, ўз хатоликларини талаба ўзи тузата билган ҳолда.

Фанга қизиқиши, яратувчанлиги, янги билимларга интилиши мавжуд, мураккаб топшириқларни бажаришга ҳаракат қилади, Интернет орқали олинган янгиликларни таҳлил этиб билади. Ўзлаштирган материалини ижодий қўллайди, кўникма ва малакаларни ижодий кўчиради.



71-85

Яхши

Мустақил мушоҳада юритиш, Амалда қўллай олиш, Моҳиятини тушуниш, Билиш, айтиб бериш, Тасаввурга эга бўлиш.

Ўзлаштириш кўрсаткичи 71-85%. Фаннинг ўқув дастурига киритилган мавзулар бўйича мустақил иш материалларини тўлиқ изоҳлаб бера олади, баъзи аҳамиятга эга бўлмаган хатоликларга йўл қўяди ва бу хатоликларни ўқитувчи кўрсатмаси асосида тузата олган ҳолда.

Фанга қизиқиш, янги билимларни ўзлаштиришга қизиқиш намоён қилади, мураккаб топшириқларни бажаришга интилиши. Ўзлаштирган материалини қўллай олади.



55-70

Қони-қарли

Моҳиятини тушуниш, Билиш, айтиб бериш, Тасаввурга эга бўлиш.

Ўзлаштириш кўрсаткичи 55-70%. Фаннинг ўқув дастурига киритилган мавзулар бўйича материалларини тўлиқ изоҳлай олмайди, фанни бошқа қисмларини ўрганишга ҳалақит бермайдиган айрим аҳамиятга эга бўлмаган хатоликларга йўл қўяди, бу хатоликларни ўқитувчи ёрдамида тузатган ҳолларда.

Фанни ўрганишда янги билимларни ўзлаштиришга қизиқиши паст, мураккаб топшириқларни бажаришга интилиши йўқ.



0-54

Қониқар-сиз

Аниқ тасаввурга эга эмаслик;

Билмаслик



Ўзлаштириш кўрсаткичи 55% дан паст. Ўқув дастурига кирган мавзулар бўйича материалларини тўлиқ билмайди, билимлар тизимлаштирилмаган ва тузатиб бўлмайдиган хатоликларга йўл қўйган ҳолда.
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32


Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azrefs.org 2016
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə