Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб хунар таълими маркази




Yüklə 2.9 Mb.
səhifə1/16
tarix23.04.2016
ölçüsü2.9 Mb.
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎРТА МАХСУС, КАСБ - ХУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ

Рўйхатга олинган “ТАСДИҚЛАЙМАН”

№ 3440601-1.01рақами Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг 2012 йил

15 августдаги 332/1сонли

буйруғи


КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИНИНГ

3440601- МЕТЕОРОЛОГ КАСБИ БЎЙИЧА


ЎҚУВ ДАСТУРЛАР ТЎПЛАМИ


Тошкент – 2012
АГРОНОМИЯ АСОСЛАРИ

ФАНИДАН


ЎҚУВ ДАСТУРИ

Тайёрлов йўналиши: 3440600 –Гидрометорология


Касби : 3440601 - Метеоролог

Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тайёрлов йўналишлари бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2012 йил 24 июлдаги 3-сонли мажлис баёни билан маъқулланган.

Фан дастури Тошкент Гидрометеорология касб-ҳунар коллежида ишлаб чиқилган, билим соҳаси бўйича шўъба келишувидан ўтказилди (Баёни №___)


Тузувчилар:

Б.С.Содиқов

Тошкент гидрометеорология касб-ҳунар коллежи махсус фан ўқитувчиси




С.Х.Набиева

Тошкент гидрометеорология касб-ҳунар коллежи махсус фан ўқитувчиси




Ҳ.Абдуллаева

Тошкент гидрометеорология касб-ҳунар коллежи махсус фан ўқитувчиси




Д.Б.Мухаммедова

Тошкент гидрометеорология касб-ҳунар коллежи махсус фан ўқитувчиси

Тақризчилар:

Х.Т. Егамбердиев

Ўзбеки миллий университети физика факультети умумий физика, физика ўқитиш услубияти, атмосфера физикаси кафедраси доценти география фанлари номзоди




М. Алаутдинов

Ўзбеки миллий университети физика факультети умумий физика, физика ўқитиш услубияти, атмосфера физикаси кафедраси доценти география фанлари номзоди

Фаннинг мақсад ва вазифалари

«Агрономия асослари» предметининг дастури қуйидагиларга асосланиб тузилган: агрономия, қишлок хўжалиги, ўсимликшунослик, дехқончилик ҳамда ўсимликларнинг ривожланишдаги турли хил маълумотлардан иборат.

«Агрономия асослари» предмети тупроқшунослик, ўсимликшунослик предметлари боғлик ҳолда қишлоқ хўжалиги ташкилотларини сифатли маълумотлар билан таъминлашни асосий вазифа қилиб олади.

Фан бўйича ўқувчиларнинг билими, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар:


  • Тупроқ морфологияси;

  • Агрегат;

  • Тупроқ намлиги;

  • Тупроқ таркиби;

  • Тупроқ физик-кимёвий хоссалари;

  • Тупроқнинг сув режими;

  • Ўсимлик зараркунандалари ва уларга қарши кураш;

  • Бегона ўтлар ва уларни йўқотиш йўллари;

  • Ўсимлик касалликлари ва уларга қарши кураш;

  • Ўғитлар ва уларнинг турлари;

  • Ўғитлаш тизими;

  • Экишдан олдин ерга ишлов бериш;

  • Ўсимликлар уруғлари;

  • Уруғ танлаш;

  • Тупроқ мелиорацияси;

  • Экинларни суғориш;



ФАННИНГ ЎҚУВ РЕЖАДАГИ ФАНЛАР БИЛАН БОҒЛИҚЛИГИ, УСЛУБИЙ ЖИҲАТДАН УЗВИЙЛИГИ ВА КЕТМА - КЕТЛИГИ
«Агрономия асослари» предметини ўзлаштириш учун физика, ботаника ва умумий биология фанларидан чуқур билимга эга бўлиш керкак. «Қишлок хужалиги» Ўзбекистон халк хўжалиги соҳалари орасида энг асосийлардан бири бўлиб, аҳолини етарлича озик-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни, ҳамда озиқ- овқат ва енгил саноатларни сифатли хом ашё билан таъминлашни мақсад қилиб қўяди.
Фанни ўқитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва педагогик технологиялар:

Дастурни амалга оширишда замонавий ахборот технологияларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Айниқса ишлаб чиқариш жараёнида ўтадиган кимёвий, физикавий, механик ҳолатларни ўқитишнинг техник воситалари орқали кўрсатиш ўқувчиларда билим ва кўникмаларни кучайтиради ва амалиёт ўташда катта ёрдам беради.

Ўқув машғулотларида дидактик материаллардан фойдаланиш эса мавзуларни ўзлаштиришда самарадорликни оширади.

Фанни ўқитишда замонавий педагогик технологияларни қўллаш, ўқувчиларни ушбу фанга қизиқиш, тушуниш, мустақил фикр юритишга ўргатади. Дарс жараёнида қўлланиладиган педагогик жараён ҳолисони баҳоланади.


Фаннинг мавзуий тақсимланиши


т/р

Бўлим ва мавзуларнинг

номи

Жами ажратилган соат



Аудитория машғулотлари (соат)

Мустақил таълим

(соат)

Назарий

амалий

лаборатория

семинар

Курс иши

1

2

3

4

5

6

7

8

9

1.0

I.Бўлим. Кириш.Тупроқ ва унинг унумдорлиги.

6

2

4













1.1

Тупроқ унумдорлиги ва маданийлигини белгиловчи омиллар

2

2
















1.2

Тупроқ морфологиясини ўрганиш

2




2













1.3

Тупроқ агрегат таркиби ва намлигини аниқлаш.

2




2













2.0

II.Бўлим. Ўсимлик зараркунандалари, касалликлари, бегона ўтлари ҳамда уларга қарши кураш.

8

2

4










2

2.1

Зараркунанда ва касалликлар. Қарши кураш тадбирлари.

6

2

2










2

2.1

Бегона ўтлар ва уларга қарши кураш йўллари.

2




2













3.0

III.Бўлим. Алмашлаб экиш

6

2

2










2

3.1

Алмашлаб экиш ва унинг турлари.

4

2













2

3.2

Экин майдонлари структурасининг таҳлили ва алмашлаб экишни ўзлаштириш.

2




2













4.0

IV.Бўлим. Ўғитлар ва уларни қўллаш.

10

4

2










4

4.1

Ўғитларнинг турлари.

4

2













2

4.2

Ўғитлаш тизими.

4

2













2

4.3

Минерал ўғитларни ташқи кўринишига қараб ва сифат реакциялари ёрдамида аниқлаш.

2




2













5.0

V.Бўлим. Ерга ишлов бериш.

10

4

4










2

5.1

Ерга ишлов бериш технологиялари

4

2













2

5.2

Шудгорнинг турлари

2

2
















5.3

Ҳайдов қатламининг тузилишини аниқлаш.

2




2













5.4

Тупроққа ишлов бериш тизимини ишлаб чиқиш.

2




2













6.0

VI.Бўлим. Уруғлик ва уни экиш.

11

4

2










5

6.1

Уруғлик сифати, экиш муддатлари ва экиш усуллари.

4

2













2

6.2

Экиш меъёри ва чуқурлиги

4

2













2

6.3

Ўсимликларнинг уруғлари билан танишиш ва уруғ сифатини аниқлаш.

3




2










1

7.0

VII.Бўлим. Тупроқ мелиорацияси.

6

2

2










2

7.1

Экинларни суғориш ва суғориш режими.

4

2













2

7.2

Экинларни суғориш режимини аниқлаш.

2




2
















Жами:

57

20

20










34



ДАСТУРНИНГ МАЗМУНИ
I.Бўлим. Кириш.Тупроқ ва унинг унумдорлиги.

Тупроқ – қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий ва бирдан-бир воситаси бўлиб, ҳар қайси мамлакатнинг битмас-туганмас табиий бойлиги ҳамда кишилик жамияти учун зарурий озиқ маҳсулотлари ва турли хом ашё етиштириладиган асосий ва ягона манбадаир.

Ер шари пўстлоғининг ўсимликлар ўсиб ривожлана оладиган устки ғовак қатлами тупроқ дейилади. У маълум шароитда турли табиий омил ва тирик организмларнинг ўзаро таъсирида тоғ жинсларининг нураши оқибатида ҳосил бўлган.

Тупроқ унумдорлиги – бу унинг ўсимликларни бутун ўсиш даври давомида озиқа, сув, ҳаво ва бошқа зарурий омиллар билан таъминлаш хусусиятидир.

Механик таркиби оғир, структурасиз, зичлашган тупроқларнинг ҳаво режими ниҳоятда ёмон ва унумдорлиги паст бўлади. Тупроқ унумдорлиги унинг доимий ва ўзгармас сифати бўлмай, ерга оқилона таъсир этилганда ошиб, нотўғри ишлов берилганда эса аксинча, пасайиб боради.
II.Бўлим. Ўсимлик зараркунандалари, касалликлари, бегона ўтлари ҳамда уларга қарши кураш.

Қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришини жадаллаштиришда юқори ва барқарор ҳосил олишни таъминловчи ўсимликларни зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишнинг аҳамияти беқиёсдир.

Ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишда агротехник, механик, физик, карантин, биологик ва кимёвий усуллар қўлланилади.

Агротехник тадбирлар ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишда қўлланилиши мумкин бўлган барча чора тадбирларни ўз ичига олиб, зарарли организмлар яшаши учун ноқулай шароитларни вужудга келтириш мақсадини кўзлайди.

Ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоя қилишда биологик кураш чоралари кенг қўлланилмоқда. Бунда йиртқич ва паразит ҳашаротлар, каналар, қушлардан ҳамда зараркунандаларни касаллантирувчи микроорганизмлардан фойдаланилади.

Ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоя қилишда карантин тадбирларнинг аҳамияти каттадир. Бу тадбир бизда учрамайдиган, лекин бошқа минтақаларда мавжуд бўлган ўсимлик зараркунандалари, касаллик қўзғатувчи ва бегона ўтлар кириб келишининг олдини олишга қаратилган.


III.Бўлим. Алмашлаб экиш

Қишлоқ хўжалиги экинларини далалар ва йиллар бўйича илмий асосда навбатлаб экишга алмашлаб экиш дейилади. Қишлоқ хўжалиги экинларини илмий асосда навбатлаб экиш тупроқдаги органик модда миқдорини бошқаришга, бегона ўтлар, ўсимлик касалликлари ва зараркунандаларига қарши самарали курашга шароит яратади, тупроқнинг донадор структурасини таъминлаб, озиқ ва сув-ҳаво режимини яхшилайди, қўлланилаётган ўғитлар самарасини ошириб, тупроқлар нурашининг олдини олади.

Турли ўсимликлар тупроқда ҳар хил миқдорларда органик қолдиқ тўплайди. Кўп йиллик ўтлар ва кузги дон экинлари кўп миқдорда, баҳорги дон экинлари камроқ, қатор оралари чопиқ қилинадиган экинлар эса жуда кам органик қолдиқ ҳосил қилади.
IV.Бўлим. Ўғитлар ва уларни қўллаш.

Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг диярли ярмига минерал ўғитлар ҳисобига эришилмоқда. Таркибида ўсимликлар учун зарур озиқ унсурлари бўлган ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган моддалар ўғитлар дейилади. Ўғитлар минерал ва маҳаллий ўғитларга бўлинади. Минерал ўғитлар саноат асосида тайёрланади ва ўсимлик учун зарур озиқ моддалар улар таркибида, асосан, ноорганик (минерал тузлар) шаклида бўлади. Маҳаллий ўғитлар (гўнг, парранда ахлати, шаҳар чиқиндилари) маҳаллий шароитларда тайёрланиб, шу жойнинг ўзида ишлатилади.


V.Бўлим. Ерга ишлов бериш

Парвариш қилинаётган экинлар учун қулай шароит яратиш мақсадида машина ва қуролларнинг иш органлари билан тупроққа механик таъсир кўрсатиш ерга ишлов бериш дейилади. Тупроққа ишлов бериш орқали унинг сув-физик хоссалари, ҳаво, иссиқлик ва озиқ режими яхшиланади ҳамда ўсимликлар ўсишига шароит пайдо бўлади.

Тупроққа ишлов бериш вазифалари қуйидагилардан иборат: 1) Чуқур ҳайдалма қатлам ва тупроқнинг қулай донадор структурасини таъминлаш; 2) Бегона ўт, зараркунанда ва касалликларни бартараф этиш; 3) Кўп йиллик бегона ўтларни нобуд қилиш; 4) Органик қолдиқ ва ўғитларни керакли чуқурликларга кўмиш; 5) Тупроқни сув ва шамол эррозиясидан ҳимоя қилиш; 6) Тупроқни экишга сифатли тайёрлаш ва уруғнинг униб чиқиши учун қулай шароит яратиш ва бошқалар.
VI.Бўлим. Уруғлик ва уни экиш.

Қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил олиш учун экин тури ва навларини тўғри танлаш, юқори сифатли уруғликдан фойдаланиш ҳамда ўсимликларнинг қулай озиқланиш майдонларини таъминлайдиган экиш меъёрларини тўғри белгилаш муҳим аҳамиятга эгадир.

Уруғнинг унувчанлиги сифати, тозалигига кўра белгиланиб, нав ва синфларга ажратилади.Уруғлик юқори навли, бегона уруғлар билан ифлосланмаган, унувчан, касалликка чалинмаган бўлиши лозим.


VII.Бўлим. Тупроқ мелиорацияси.

Мелиорация лотинча melioratio сўзидан олинган бўлиб, яхшилаш маъносини билдиради.

Қишлоқ хўжалиги мелиорациясининг асосий вазифалари тупроқнинг сув режимини бошқариш ва суғоришни ривожлантириш, қўшимча сув манбаларини излаш, ер сатхи сувлари оқимини ростлаш, тупроқ шўрланиши ва ботқоқланишининг олдини олиш, тупроқнинг мелиоратив аҳволини яхшилаш ҳамда унинг эррозиясига қарши курашиш.

Тупроқ мелиорацияси, ўз навбатида, тупроқнинг сув режими мелиорацияси, шўрхок ва шўрхокли тупроқлар мелиорацияси, шўртоб ва шўртобли тупроқлар мелиорацияси, эррозияга учраган тупроқлар мелиорацияси, қумликлар мелиорацияси каби турларга бўлинади.



АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАРИ РЕЖАСИ.
1-Амалий машғулот

Тупроқ морфологиясини ўрганиш


2-Амалий машғулот

Тупроқ агрегат таркиби ва намлигини аниқлаш.


3-Амалий машғулот

Ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва пестицидлар билан танишиш.


4-Амалий машғулот

Бегона ўтлар таснифи.


5-Амалий машғулот

Экин майдонлари структурасининг таҳлили ва алмашлаб экишни ўзлаштириш.


6-Амалий машғулот

Минерал ўғитларни ташқи кўринишига қараб ва сифат реакциялари ёрдамида аниқлаш.


7-Амалий машғулот

Ҳайдов қатламининг тузилишини аниқлаш.


8-Амалий машғулот

Тупроққа ишлов бериш тизимини ишлаб чиқиш.


9-Амалий машғулот

Ўсимликларнинг уруғлари билан танишиш ва уруғ сифатини аниқлаш.


10-Амалий машғулот

Экинларни суғориш режимини аниқлаш.



МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАВЗУЛАРИ.
1. Зараркунанда ва касалликлар.

2. Алмашлаб экиш ва унинг турлари.

3. Ўғитларнинг турлари.

4. Ўғитлаш тизими.

5. Ерга ишлов бериш технологиялари

6. Уруғлик сифати, экиш муддатлари ва экиш усуллари.

7. Экиш меъёри ва чуқурлиги

8. Ўсимликларнинг уруғлари

9. Экинларни суғориш

  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16


Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azrefs.org 2016
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə